RU EN
Jurnal haqida

Jurnal haqida

logo

"To`g`rul" jamiyati qator tashabbuskorlar tomonidan davlat va xorijiy tillarni o‘rganishga, ularni o‘qitish samaradorligini oshirishga, nazariy va amaliy izlanishlarning ommabopligini ta’minlashga qaratilgan tadqiqotlar doirasida tashkil etilgan.

Elektron ilmiy jurnalning maqsadi - yetakchi tilshunos olimlar va akademik doiralar uchun mustaqil munozaralar maydonchasini yaratish, shuningdek, dunyoning ilg‘or tadqiqot va ta’lim muassasalarining innovatsion g‘oyalarini muhokama qilishdir.

"Lingvoolam" jurnali tahrir hay’ati a’zolari O‘zbekiston va xorijiy davlatlar universitetlarining olimlari, yetakchi mutaxassislari hamda jamoat arboblaridan iborat. Tahririyat bilan doimiy hamkorlik qilib kelayotgan mualliflarning ham bebaho hissasini alohida ta’kidlab o‘tish joiz. Ular nafaqat yangi mualliflar va yosh mutaxassislarni jalb qilish, balki ilm ahli, jurnalxonlarning deyarli barcha talablarini inobatga olishga imkon beradigan innovatsion yondashuvlarni ishlab chiqish ustida ishlamoqda.


Bizning jamoa

Bizning jamoa

N.Ramazonov

TDYU dotsenti, f.f.d. (PhD) “To‘g‘rul” MChJ direktori, – bosh muharrir


Sh.Ziyamuxamedova

TDYU dotsenti


D.Xoshimova

TDYU professori, pedagogika fanlari doktori


A.Fattaxova

Filologiya fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD), TDYU dotsenti v.b.


R.Matenov

Pedagogika fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD), dotsent


Sh.Ko‘chimov

TDYU professori, filologiya fanlari doktori


S.Akobirova

Filologiya fanlari nomzodi, TDYU professor v.b.


N.Babadjanova

Filologiya fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD), TDYU katta o‘qituvchisi


D.Rahmonova

Filologiya fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD), TDYU katta o‘qituvchisi


G.Gulyamova

TDYU dotsenti, filologiya fanlari nomzodi


N.Niyazova

TDYU dotsenti, filologiya fanlari nomzodi


D.Rasulmuxamedova

TDYU dotsenti, filologiya fanlari nomzodi


N.Bozorova

TDYU dotsenti, filologiya fanlari nomzodi


G.Zikrillayev

Filologiya fanlari doktori, professor


Y.Saidov

Filologiya fanlari doktori, professor


S.Avezov

Filologiya fanlari nomzodi, professor


F.Safarov

Filologiya fanlari nomzodi, BuxDU dotsenti


Abdulxayrov
B.Abdulxayrov

Filologiya fanlari nomzodi


N.Toshkanov

Yuridik fanlar bo‘yicha falsafa doktori (PhD)


Tahririyat jamoasi

F.I.O Unvon
N.Ramazonov - TDYU dotsenti, f.f.d. (PhD) “To‘g‘rul” MChJ direktori, – bosh muharrir
Sh.Ziyamuxamedova - TDYU dotsenti
D.Xoshimova - TDYU professori, pedagogika fanlari doktori
A.Fattaxova - Filologiya fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD), TDYU dotsenti v.b.
G.Zikrillayev - Filologiya fanlari doktori, professor
Y.Saidov - Filologiya fanlari doktori, professor
F.Safarov - Filologiya fanlari nomzodi, BuxDU dotsenti
Sh.Ko‘chimov - TDYU professori, filologiya fanlari doktori
S.Avezov - Filologiya fanlari nomzodi, professor
S.Akobirova - Filologiya fanlari nomzodi, TDYU professor v.b.
R.Matenov - Pedagogika fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD), dotsent
B.Abdulxayrov - Filologiya fanlari nomzodi
N.Babadjanova - Filologiya fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD), TDYU katta o‘qituvchisi
D.Rahmonova - Filologiya fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD), TDYU katta o‘qituvchisi
N.Toshkanov - Yuridik fanlar bo‘yicha falsafa doktori (PhD)
G.Gulyamova - TDYU dotsenti, filologiya fanlari nomzodi
N.Niyazova - TDYU dotsenti, filologiya fanlari nomzodi
D.Rasulmuxamedova - TDYU dotsenti, filologiya fanlari nomzodi
N.Bozorova - TDYU dotsenti, filologiya fanlari nomzodi
Maqolalar

So'nggi maqolalar

Maqolani e'lon qilish

1. Даврийлик – 2 (икки) ойда бир, календар йилида 6 (олти) маротаба.


2. eLIBRARY.RU га Асарнинг метамаълумотларини юбориш муддати –Буюртмачи www.lingvoolam.uz платформасига жойлаштириладиган материалларни қабул қилиш муддати тугаганидан бошлаб 17 (ўн етти) календар кунидан кейин.


3.2.3. Нашр формати – электрон кўринишда.


3.2.4. Материаллар Платформага жойлаштирилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, Буюртмачига электрон почта орқали хабар юборилади, унда чиқариладиган маълумотлар кўрсатилади. Буюртмачидан материалларни қабул қилиш муддати тугаганидан сўнг 9 (тўққизинчи) календар куни, журналнинг PDF форматидаги якуний версияси Платформада намоён бўлади.


3.4.1. Даврийлик – календар йилида камида 2 (икки) маротаба.


3.4.2. eLIBRARY.RU га Асарнинг метамаълумотларини юбориш муддати –Буюртмачи www.lingvoolam.uz платформасига жойлаштириладиган материалларни қабул қилиш муддати тугаганидан бошлаб 17 (ўн етти) календар кунидан кейин.


3.4.3. Нашр формати – электрон кўринишда.


3.4.4. Материаллар Платформага жойлаштирилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, Буюртмачига электрон почта орқали хабар юборилади, унда чиқариладиган маълумотлар кўрсатилади. Буюртмачидан материалларни қабул қилиш муддати тугаганидан сўнг 9 (тўққизинчи) календар куни, журналнинг PDF форматидаги якуний версияси Платформада намоён бўлади.


1. Асарнинг метамаълумотлари илмий-метрик базаларга 2 (икки) хафтадан 3 (уч) ойгача жойлаштирилади.


2. Метамаълумотлар базаларидан Асарни қайтариб олишга (ретракция) фақатгина қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:


– муаллиф ёки ҳаммуаллифлар қарори билан;
– нашрда плагиат аниқланганда;
– мақола бир неча нашрларда такрорланганда;
– асарда сохталаштириш ёки уйдирмалар аниқланганда (масалан, экспериментал маълумотлар ўзгартирилганда);
– асарда муҳим хатоликлар аниқланиб, унинг илмий аҳамияти шубҳа остига олинганда (масалан, натижалар нотўғри талқин қилинганда);
– муаллифлар таркиби ноўрин бўлганда (муаллиф бўлишга лойиқ шахс қўйилмаганда; муаллифлик талабларига жавоб бермайдиган шахслар қўшилганда);
– манфаатлар тўқнашуви яширинганда (ва бошқа нашр этикаси қоидалари бузилганда).


Асарни олиб ташлаш ҳақидаги якуний қарорни илмий-метрик база қабул қилади, Асарнинг метамаълумотлари илмий-метрик базаларда сақланиб қолади, лекин ретракция маълумотлари билан тўлдирилади.


1. Буюртмачи Бажарувчи томонидан унинг рўйхатдан ўтган/ҳақиқий яшаш манзилига, электрон почта манзилига ёки телефон рақамларига, шу жумладан Буюртмачи томонидан Буюртмада кўрсатилган мобил телефон рақамларига, факсларга ахборот хабарларини юбориш ҳуқуқига эга эканлигига рози.


2. Буюртмачи Бажарувчи томонидан унинг шахсий маълумотлари билан боғлиқ бўлган маълумотларни чекланмаган вақтга автоматлаштирилган ҳолда сақлаш ва қайта ишлаш ҳуқуқига эга эканлигига рози, шу жумладан:


– фамилияси, исми, отасининг исми;
– почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами;
– маълумоти;
– Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлдаги “Шахсий маълумотлар ҳақида”ги ЎРҚ-547 сонли Қонунига мувофиқ иш жойи ва эгаллаб турган лавозими ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, Буюртмачи олдида ушбу Оферта бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ ҳолда Бажарувчи томонидан тақдим этилган шахсий маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш, ишлатиш, тарқатиш (шу жумладан узатиш), йўқ қилиш.


Буюртмачи Бажарувчига қуйидагиларга ваколат беради:


• Буюртмачига Бажарувчининг таклифлари, унинг хизматлари тўғрисида маълумот ва реклама хабарларини юбориш, почта тарқатмаларини ташкил қилиш йўли билан SMS-хабарларни тарқатиш, телефон ва электрон почта орқали Буюртмачи манзилига юбориш (Буюртмачининг буюртмасини) бажариш билан боғлиқ маълумотларни SMS-хабарлар орқали, электрон почта орқали Буюртмачининг манзилига юбориш, телефонда қўнғироқ қилиш орқали Буюртмачига тақдим этиш учун Буюртмачининг шахсий маълумотларидан фойдаланиш.


• Шахсий маълумотларини турли маълумотлар базаларида ва ахборот тизимларида сақлаш ва қайта ишлаш, таҳлилий ва статистик ҳисоботларга киритиш, фан, адабиёт ва санъат асарлари объектлари ўртасида шахсий маълумотлар билан асосли ўзаро алоқаларни яратиш ва бошқалар учун Бажарувчи кўрсатилган маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш учун учинчи шахсларга тақдим этиш ҳуқуқига эга.



3. Шахсий маълумотларни учинчи шахсларга беришга розиликни қайтариб олиш Буюртмачи томонидан Бажарувчига ёзма хабар юбориш орқали амалга оширилади.


4. Бажарувчи Буюртмачи томонидан Бажарувчининг Платформасида оммабоп шаклда тақдим этилган маълумотлар учун жавобгар эмас.


Фойдаланувчи www.lingvoolam.uz. платформасида қайта алоқа шаклини тўлдирганда, шунингдек, кўрсатилган платформада илмий мақола нашр этиш учун ариза тўлдирганда, мазкур шахсий маълумотларини қайта ишланишига Розилик беради (кейинги ўринларда Розилик). Ўзининг хоҳиш-иродаси ва ўзининг манфаатлари учун эркин ҳаракат қилган ҳолда, шунингдек, ўзининг ҳуқуқий лаёқатини тасдиқлаган ҳолда, фойдаланувчи «To`g`rul» МЧЖга (кейинги ўринларда - Оператор) шахсий маълумотларини қуйидаги шартларда қайта ишланишига розилик беради:


1. Ушбу розилик автоматлаштириш воситаларини ишлатмасдан ҳам, улардан фойдаланган ҳолда ҳам шахсий маълумотларни қайта ишланишига берилади.


2. Розилик бериб, Фойдаланувчи lingvoolam.uz да шахсий маълумотларини қайта ишлаш Сиёсати билан танишганлигини тасдиқлайди.


3. Розилик қуйидаги шахсий маълумотларни қайта ишлашга берилади:


• фамилияси, исми, отасининг исми;
• почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами;
• маълумоти;
• илмий даража ва илмий унвони ҳақидаги маълумотлар;
• иш жойи ва эгаллаб турган лавозими ҳақидаги маълумотлар.


4. Фойдаланувчи қуйидаги шахсий маълумотлари оммабоп бўлишига Розилик беради:


• фамилияси, исми, отасининг исми;
• илмий даража ва илмий унвони ҳақидаги маълумотлар;
• иш жойи ва эгаллаб турган лавозими ҳақидаги маълумотлар.
• Ушбу бандда кўрсатилган шахсий маълумотлар www.lingvoolam.uz сайтида Асарни (илмий мақолани) нашр этишда фойдаланилади.


5. Шахсий маълумотларни қайта ишлаш мақсади:


- почта хабарномаларини ташкил қилиш, SMS-хабарномаларини юбориш, телефон орқали ва электрон почта орқали Фойдаланувчининг манзилига юбориш йўли билан унга Оператор томонидан таклифлар, Оператор хизматлари тўғрисида ахборот ва реклама хабарларини юбориш учун Фойдаланувчининг шахсий маълумотларидан фойдаланиш;


- почта SMS-хабарларини юбориш ва электрон почта орқали Фойдаланувчининг манзилига юбориш йўли билан, шунингдек Фойдаланувчига телефон орқали қўнғироқ қилиб, унга Фойдаланувчи ва «To`g`rul» МЧЖ ўртасидаги келишув шартларини бажариш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш;


- турли хил маълумотлар базаларида ва ахборот тизимларида сақлаш ва қайта ишлашни амалга ошириш, шу жумладан уларни таҳлилий ва статистик ҳисоботларга киритиш;


www.lingvoolam.uz платформасида Асар (илмий мақола) чоп этилишида фойдаланиш.


9. Шахсий маълумотларни қайта ишлаш жараёнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади: шахсий маълумотларни йиғиш, сақлаш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш, фойдаланиш, блокировка қилиш, шахссизлантириш, тарқатиш, шу жумладан учинчи шахсларга бериш, йўқ қилиш.


10. Шахсий маълумотлар субъекти ёки унинг вакили lingvoolam.@mail.ru электрон почта орқали шахсий маълумотларини қайта ишлашга розиликни бекор қилиш тўғрисида ариза юбориш орқали розилигини бекор қилиши мумкин.


11. Шахсий маълумотлар субъекти ёки унинг вакили шахсий маълумотларини қайта ишлашга берган розилигини бекор қилган тақдирда, «To`g`rul» МЧЖ шахсий маълумотлар субъектининг розилигисиз шахсий маълумотларни қайта ишлашни Ўзбекистон Республикасининг 02.07.2019й.даги ЎРҚ-547 сонли "Шахсий маълумотлар тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, давом эттириш ҳуқуқига эга.


12. Мазкур Розиликнинг 6-бандида кўрсатилган асосда шахсий маълумотларни қайта ишлаш тугагунига қадар ушбу Розилик ҳар доим амал қилади.


Мақола Платформа орқали электрон шаклда тақдим этилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:


0,25 – 4,25 нашр б. орасида (10 - 170 минг босма белги, сўзлар ва тиниш белгиларининг орасидаги бўшлиқлар ҳам ҳисобга олинган). Шу билан бирга, аннотация, калит сўзлар ва келтирилган манбалар рўйхати мақола хажмига киритилмайди.


Мақолада қуйидагилар бўлиши керак:


- Мақоланинг номи ўзбек, рус ва инглиз тилларида;
- Муаллиф(лар)нинг исми, отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси ўзбек, рус ва инглиз тилларида бош келишикда;
- Муаллиф ҳақида маълумот (илмий даражаси, илмий унвони, иш жойи, лавозими, машғулот тури ва шакли ўзбек, рус ва инглиз тилларида);
- Муаллиф(лар)нинг электрон почтаси;
- Ўзбек, рус ва инглиз тилларида аннотация. Аннотация матни мақоланинг асосий мазмунини акс эттириши керак (тадқиқот натижаларига асосланган мавзу, мақсад, методология ва хулосалар, шунингдек, улардан фойдаланиш истиқболлари тўғрисида маълумотлар;
- Таянч сўзлар 5-10 та сўз ва сўз бирикмаларидан иборат бўлган ўзбек, рус ва инглиз тилларида тадқиқот мавзуси ва эришилган натижалар ҳақида тўлиқ фикр бериш учун етарли;
- Фойдаланилган манбалар рўйхати. Мақола матнида тўртбурчаклар ичида арабча рақамларда библиографик манбаларга ҳаволалар сони келтирилган бўлиб, уларнинг кетма-кетлиги уларнинг матнда тилга олиниш тартибига тўғри келади. Манбадан маълумотни сўзма-сўз келтирганда, қўштирноқ ичига олинади ва тўртбурчаклар ичида фақат келтирилган манбалар рўйхатига мос ёзувлар рақами эмас, балки ушбу иқтибос келтирилган манбанинг саҳифа рақами ҳам (вергул билан ажратилиб) берилади.


Тақриз


Таҳририятга Платформа орқали чоп этиш учун тақдим этилган ҳар бир мақола талабларга мувофиқлиги бўйича техник экспертизадан ўтказилади, сўнгра уни эксперт баҳолаш мақсадида тақризга тақдим этилади.


Мақолани техник экспертизадан ўтказиш натижалари мақола келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида муаллифга электрон почта орқали хабар қилинади.


Мақола муаллифи мақола тақризга юборилган кундан бошлаб 7 иш куни ичида электрон почта орқали тақриз натижалари ҳақида хабардор қилинади.


Эркин кириш сиёсати


Платформа қуйидаги принцип асосида фойдаланувчи учун ўз контентига очиқ киришни таъминлайди: тадқиқот натижаларига эркин очиқ кириш, глобал билим алмашинувининг ўсишига ёрдам беради. Шу билан бирга, контентдан фойдаланувчи муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунларга риоя қилиш учун жавобгардир.


Ўзлаштириш ва плагиат


Мақолани кўриб чиқишда Таҳририят "Aнтиплагиат" тизимидан фойдаланган ҳолда материални текшириб чиқиши мумкин. Кўплаб ўзлаштиришлар аниқланганда, Таҳририят CОРЕ қоидаларига мувофиқ ҳаракат қилади.


Таҳририят кенгаши:


Редакционная коллегия:


Aloqa

Biz bilan
bog'lanish

+998 71 233-66-36 info@lingvoolam.uz

RU EN
X